Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун 16 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди

 

 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, саммитда ташкилотга аъзо мамлакатлар, кузатувчи мақомидаги ва мулоқот бўйича шерик давлатлар, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари иштирок этади.

 

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолияти ҳамда Тожикистон раислигининг якунлари кўриб чиқилиб, кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинади. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

 

Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. ШҲТга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши саммитнинг муҳим воқеаси бўлади.

 

Шунингдек, анжуман доирасида “ШҲТ - КХШТ” форматидаги учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

 

Бундан аввалроқ, Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммити тадбирларида иштирок этиши тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Мамай пункти қайта очилиши мумкин

Шунингдек, Карбен–Мамай автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Эрон Ўзбекистоннинг АҚШ-Исроил урушидаги позициясини олқишлади

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг Теҳроннинг АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий тажовузига оид позициясини юқори баҳолаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"