Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди

16 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди

 

 

Икки мамлакат етакчиларининг жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган саммитида Ўзбекистон ва Покистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Шу йил бошидан икки томонлама товар айирбошлаш 2,5 баробар ортгани, 30 дан ортиқ янги қўшма корхона ташкил этилгани таъкидланди. Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар тикланди.

 

Самарали ишбилармонлик алмашинувларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш борасида биргаликдаги ишларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Энг аввало, преференциал савдо тўғрисидаги шартномани тез фурсатда қабул қилиш, транзит ва савдо муносабатлари тўғрисидаги битим қоидаларини бажариш, қабул қилинган “йўл харита”сига мувофиқ иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шулар жумласидан.

 

Учрашувда Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

 

Аввалроқ, Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказгани тўғрисида хабар бергандик.

custom img

Москвада Президент Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Президентлар савдо ҳажмини ошириш, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда фаол маданий алмашинувни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия ташқи ишлар вазири Марко Журични қабул қилди

Учрашувда 2025 йилги келишувларни амалга ошириш бўйича йўналишлар белгиланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

Хунан провинциясидаги портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлиб, 61 киши жароҳат олган эди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Малайзия Қироличаси билан учрашди

Учрашув доирасида Қироличаси Ража Зарит София ўзбек маданияти ҳақида батафсил маълумот олди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Япония молия вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Президент молия соҳасига сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли трансформацияни чуқурлаштириш бўйича таклифлар илгари сурди.

custom img

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги умумий лойиҳа портфели 16 млрд долларга етди

Президент Шавкат Мирзиёев ОТБ раҳбари билан учрашувда 2030 йилгача мўлжалланган 12,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда Осиё тараққиёт банкининг йирик форумида иштирок этади

Ўзбекистон 1995 йилдан буён Осиё тараққиёт банкининг аъзоси бўлиб, мамлакат ушбу нуфузли тадбирга иккинчи бор мезбонлик қилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Бир қатор соҳалар бўйича икки томонлама келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"