Қорақалпоғистонда юк машинаси "Cobalt" билан тўқнашди, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди
Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида "Cobalt" ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.


Маълум бўлишича, 12 сентябрь куни соат 15:00 атрофида туманнинг Ажиниёз овулида яшовчи Б.А. исмли шахс Cobalt автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан келаётган юк машинаси билан тўқнашган.
Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Cobalt" ҳайдовчиси оғир жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ, Жиззахда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ юз бергани ҳамда Қашқадарёдаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.







