Жамият

Қашқадарёдаги ЙТҲ ҳайдовчи ўлими билан якун топди

Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги А380 Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнов халқаро автомобиль йўлининг 100-километрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қашқадарёдаги ЙТҲ ҳайдовчи ўлими билан якун топди

 

 

Маълум бўлишича, Шаҳрисабз — Бухоро йўналишида ҳаракатланиб бораётган “Isuzu” юк машинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” билан тўқнашган. Оқибатда, “Cobalt” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

 

“Isuzu” ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.

 

 

Мазкур ҳодиса юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда “Isuzu” билан тўқнашган “Lacetti” ёниб кетиши оқибатида 4 киши вафот этгани ҳамда тез ҳаракатланган “Cobalt” машинаси “Lacetti” билан тўқнашиб, ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"