Жамият

“Ўзбеклар нега ўз машинасини минолмаяпти?” Депутат Кушарбаев мавзуга эътибор қаратди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қозоғистон телеканалларининг бирида Ўзбекистонда автомобиль олишдаги навбатлар ҳақида берилган лавҳа турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда.

“Ўзбеклар нега ўз машинасини минолмаяпти?” Депутат Кушарбаев мавзуга эътибор қаратди

 

Унда, мамлакатимизда автомобиль олиш талабида бўлганлар 30 минг нафардан ошгани таъкидланар экан, автомобилга тўлов қилиб қўйган фуқаролар навбатини йиллаб кутаётган бир пайтда, компания қўшни Тожикистонда ўз диллерлик пунктини очгани,  бу эса, халқнинг норозилигига сабаб бўлаётгани танқид қилинган. Шунингдек, журналист “Ўзбеклар нега ўз машинасини минолмаяпти?” — деган саволни ўртага ташлаган. 

 

    Кўпчиликнинг оғриқли нуқтасига айланган бу муаммога депутат Расул Кушербаев ўз фикрлари билдирди:

“'UzAvto Motors'” монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда. 

Мамлакат ичида ҳурмати деярли қолмаган монолистдан халққа фойда йўқлиги аллақачон маълум бўлган. Ҳатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу ҳақида айтиб ўтган. 

Шунча зарари етмагандек ушбу 'имтиёзхўр монополист'нинг халқаро ҳамжамият ва ҳорижда ҳам мисқоллаб йиғилган мамлакат обрўси, имиджини тушириб, ўзбекистонликларни бошқа халқлар олдида кулгуга қолдираётгани аламли! 

Ҳақини тўлаб, автомобилини ололмаётган истеъмолчиларга автомобиль етказиб бериш имконияти йўқ бўлса, айни вақтда хориж автомобилларига нисбатан божларни тушириш, энг тўғри йўл. Буни ҳукуматдаги амалдор ва мутахасссислар қўллаб-қувватлашлари керак.”

 

 

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани ҳамда UzАuto Motors машиналарини энг кўп сотиб олган давлатлар маълум бўлгани ҳақида ҳабар берилганди.

 

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"