Ўзбекистонга Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бронза ҳайкали туҳфа қилинди
Ушбу ҳайкал муаллифдан Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида қабул қилиб олинди.


Таъкидланишича, Буюк Британияда яшаб, ижод қилаётган ўзбек ҳайкалтарош ва рассоми Юнус Сафардиёр Ўзбекистонга шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бронза ҳайкалини совға қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Telegram’даги расмий каналида хабар берилди.

Ҳайкалнинг тақдимоти ва уни Темурийлар тарихи давлат музейига топшириш маросими 27 сентябр куни Ўзбекистон Бадиий академияси мажлислар залида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуровнинг отасига президент номидан “Қорабайир” зотдор от совға қилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







