Жаҳон

Грузия бош вазири Михаил Саакашвили агар Грузияга қайтса, тезда қамоққа олинишини айтди

Қайд этилишича, Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Грузия ҳудудига қадам қўйган заҳоти ҳибсга олинишини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Грузия бош вазири Михаил Саакашвили агар Грузияга қайтса, тезда қамоққа олинишини айтди

 

 

Маълум қилинишича, собиқ президент 2 октябрь куни маҳаллий сайловлар учун Грузияга қайтмоқчи бўлган.

 

Гарибашвили Михаил Саакашвили тўғрисида ўзининг қатъий фикрини қуйидагича изоҳлаган:

 

“Саакашвили бизнинг еримизга, ҳудудимизга қадам босиши билан, тезда ҳибсга олинади ва қамоққа ташланади. Бу жараёнга аралашган ҳар бир киши қонун доирасида энг қаттиқ тарзда жазоланади”.   

 

Шу билан бирга, у Саакашвилининг  мамлакатга келишдан мақсади ҳокимиятни қайта қўлга киритиш эканига ишонч билдирган ва ҳозирги вазият 2003 йилда собиқ президент ўз шериклари билан Грузияда   “атиргул инқилоби”ни уюштириб, ҳокимиятни эгаллагани каби эмаслигини айтган.

 

“Саакашвилининг ягона вазифаси ва мақсади мамлакатимизда тартибсизликлар, беқарорлик ва бетартибликни келтириб чиқариш. Унинг ягона истаги эса ҳокимиятни қўлга олиш. Бу Саакашвили ва унинг жамоаси учун амалга ошмайдиган орзу. Бугун давлат кучли, Михо ва унинг тўдаси бу 2003 йил, деб ўйламасин. Ҳар ким ҳар қандай провокация учун қатъий жавоб беради, албатта, қонун доирасида”, — дея хулоса қилган Гарибашвили .

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 2 октябрь тунда Тбилисига учиш учун самолёт чиптасини сотиб олганини айтган. Кейинчалик тармоқда чиптанинг фотосуратлари пайдо бўлган, унда собиқ президент онаси Гиули Аласания билан Грузияга келиши маълум бўлган.

 

Бундан аввал  Грузия ҳукумати чекловларни қайта тиклагани, Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси бўлгани ҳамда грузиялик параатлет Токиодан бадарға қилингани айтилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

АҚШ Куба президентига қарши санкциялар жорий этди

Ҳарбий ва хавфсизлик тузилмалари ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.

custom img

Сифатcиз озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар йили 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

Тадқиқотларга кўра, 5 ёшгача бўлган болалар хавфли озиқ-овқат маҳсулотларидан энг кўп зарар кўраётган гуруҳ ҳисобланади.

custom img

Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини кенгайтиришини эълон қилди

Мамлакат ядровий қудратини “экспоненциал” ошириш режалаштирилмоқда.

custom img

Путин ва Зеленский учрашиши керак — Трамп

АҚШ президенти икки давлат раҳбарининг бевосита мулоқоти можарони ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Зеленский Путинга очиқ хат йўллаб, учрашув таклиф қилди

Украина президенти учрашув учун нейтрал майдон сифатида Швейтсария, Туркия ёки араб давлатларидан бирини таклиф қилган.

custom img

Туркияда 29 ёшли ўзбекистонлик аёл ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркиядаги фожиали ҳолат юзасидан маълумот берди.

custom img

Ҳизбуллоҳ Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ шартларини рад этди

Гуруҳ Исроил қўшинларининг Ливандан чиқишини талаб қилмоқда.

custom img

АҚШда 4,5 миллион долларлик товарларни ўғирлашда гумонланган ўзбекистонликлар ушланди

Гумонланувчилар омборлардан сигареталар, қимматбаҳо пишлоқлар, гўшт ва мис маҳсулотларини олиб чиқиб кетишган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"