Жамият

Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбек қизи ҳақидаги фильм намойиши бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент Халқаро Кинофестивалида бугун режиссёр ва продюссер Тимур Бекмамбетов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбек қизи ҳақидаги фильм намойиши бўлиб ўтди

 

 

Учрашувда Тимур Бекмамбетов ўзи яратган маданият соҳасини ривожлантиришга қаратилган жамғарма ҳақида маълумотлар берди.

 

Маълумки, мазкур фонднинг фаолияти ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Учрашувда режиссёр фонд кўмаги билан ишланган, Токиода ўтказилган паралимпиада ўйинлари иштирокчиси Асила Мирзаёрова ҳақидаги қисқа метражли анимацион фильмни намойиш қилди.

 

Шу билан бирга, учрашувда Тимур Бекмамбетов фонди ҳомийлигида ишланган режиссёр Леван Габриадзенинг  “Онажон, биласизми, мен қаердаман?” фильми, Жанна Бекмамбетованинг “Чик-чирик” мултфильми намойиш этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестивал бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Hamkor homiylar: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ, Турк ва Ҳинд киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилгани, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида Хўжа Насриддин ҳақида мултфилмь суратга олиниши ҳақида хабар қилинганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"