Жаҳон

Европа Иттифоқи Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги музокараларни кечиктирди

Бунга Канберранинг француз сувости кемаларидан воз кечиши  асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Европа Иттифоқи Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги музокараларни кечиктирди

 

 

ЕИ ва Австралия ўртасидаги савдо музокараларининг 12 раунди октябрда ўтказилиши керак эди. Аммо маълумотларга кўра, баъзи ҳал қилинмаган масалалар туфайли уларни ҳозирда давом эттириб бўлмайди. Шу билан бирга ноябрда музокараларни давом эттириш мумкинлиги маълум қилинди. Ушбу жараёнга яқин манбалардан бири ҳодиса айнан француз сувости кемалари билан боғлиқлигини айтган.

 

Австралия савдо вазири Дэн Тэхан ҳозирда Европада бўлиб турибди. Унинг таъкидлашича, музокаралар вақтинчалик қолдирилди,  бутунлай бекор қилингани йўқ. Тэхан келгуси ҳафта Парижга боради. Аммо унинг француз ҳамкасби Франк Ристер билан учрашиши  маълум эмас. Ҳозирга қадар Франция ишбилармонлари иттифоқи — MEDEF Австралия вазири билан учрашувини бекор қилган.

 

Маълумот ўрнида: 16 сентябрь куни Австралия АҚШ ва Буюк Британия билан янги ҳарбий альянс –– AUKUS тузганини эълон қилди. Шундан кейин АҚШ Канберрага атом сувости кемаларини етказиб беришга ваъда берган. Бу Франция билан 56 миллиард европалик шартноманинг бекор қилинишига олиб келди. Оқибатда Франция АҚШ ва Австралиядаги элчиларини чақириб олган.

Аввалроқ Франция ЕИнинг Австралия билан эркин савдо тўғрисидаги келишувига қарши чиққани  ва Хитой янги ҳарбий альянс қуролланиш пойгасини кучайтириши ҳақида баёнот бергани хабар қилинганди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 5 йилга қамалди

18 ёшли такси ҳайдовчиси йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

custom img

Марказий Африкада олтин конининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кўплаб кончилар бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолган.

custom img

АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди

Мамлакатнинг қонуний қарз лимити 41,103 триллион доллар этиб белгиланган.

custom img

Қозоғистонда хавфли иситма: касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Туркистон вилоятида каналар чақиши оқибатида хавфли иситма қайд этилмоқда.

custom img

Португалияда “бурқа қонуни” кучга кирди

Мамлакатда жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди.

custom img

Тўқаев Қозоғистон ташқи сиёсатига муҳим ўзгартириш киритди

Янги қабул қилинган ҳужжатга кўра, Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ташқи сиёсат масаллари бўйича фуқаролар ва давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилинди.

custom img

Россия ва Украина 103 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Украина ҳарбий разведкаси навбатдаги алмашинув ҳам ой охиригача амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Кенияда туристлар бўлган вертолёт ҳалокати оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳисоботида ҳалок бўлган туристларнинг фуқаролиги кўрсатилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"