Қашқадарёда ёш инспектор бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 24 ёшли ИИБ ходими вафот этди. Бу ҳақда "Nasafnews" хабар берди.


Маълумотларга кўра, ҳодиса “Cobalt” ва “Jiguli” автомобиллари билан боғлиқ. ЙТҲ оқибатида, кўрсатилган ёрдамга қарамай, Қарши туман ИИБ инспектори, 1997 йилда туғилган, 24 ёшли катта лейтенант вафот этди.
Қайд этилишича, қурбонлар ҳам бор.
Вилоят ИИБ ва ЙҲҲБ ҳозирча бу ҳодиса ҳақида маълумот бермаган.
Аввалроқ, Чилонзорда ИИБ ходими бошқарувидаги “Cobalt” ЙТҲ содир этганди. Шу билан бирга, Тошкентда ППХ машинаси йўл транспорт ҳодисасига учрагани, Сурхондарёда маст ҳайдовчи икки нафар ЙПҲ инспекторини судраб кетгани ҳамда Андижонда ППХ ходими фуқаронинг қўлини синдиргани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







