Жамият

“Umovie” онлайн кинотеатри ишга туширилади

Ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб борувчи юқори сифатли фильмлар ва сериаллар намойиш этиладиган онлайн кинотеатр яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.

“Umovie” онлайн кинотеатри ишга туширилади

 

 

Унда айтилишича, мазкур платформа “Umovie” бўлиб, унинг яратилишида томошабинларнинг хоҳиш ва эҳтиёжлари инобатга олинган.

 

Платформа дунёнинг исталган нуқтасида ва исталган қурилмада ишлайди. “Umovie” ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган севимли фильмлардан замонавий кинокартиналаргача томоша қилиш имконини беради. Барча фильм ва мультфилмлар тоифаларга ажратилган. Обуначи "ТАНЛАНГАН" бўлимига ўзи ёқтирган фильмни қўшиши ва хоҳлаган вақтда томоша қилиши мумкин.

 

 

Ҳозирги вақтда 100 дан ортиқ фильм ва мультфилмлар веб иловадан ўрин олган.

 

Киноленталар базаси мунтазам равишда янгиланади. Эндиликда "IOS" ва "Android" операцион тизимлари учун “Umovie” иловасини яратиш режалаштирилмоқда.

 

—"Платформа Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ яратилган. Ушбу платформанинг яратилиши – бугунги давр талаби. Лойиҳани миллий кинематографияни ривожлантириш ва тарғиб қилиш йўлидаги яна бир муҳим қадам сифтатида баҳолаш мумкин. — деб изоҳ берди Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

 

Платформанинг тақдимоти давлат раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтди.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK va “O‘zbekneftgaz”. Hamkor homiylar: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta‘minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg‘onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

 Бундан аввал Тошкент халқаро кинофестивалида кимлар иштирок этаётгани, Тошкент халқаро кинофестивали янгича шакл ва мазмунда қайта тикланаётгани ҳамда “Чақир” образида ўз мухлислари қалбидан жой олган Октай Кайнаржа янги Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини айтгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Umovie” онлайн кинотеатри ишга туширилади | Zamon.uz