Жамият

Банкдан қарз олган раҳбар гаровга қўйилган юк машинани яшириб қўйди

Бу ҳақда “Diyor24” хабар берди.

Банкдан қарз олган раҳбар гаровга қўйилган юк машинани яшириб қўйди

 

 

Унда айтилишича, Музработ туманида ташкил этилган масъуляти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари фаолият турини кенгайтириш мақсадида банкдан катта миқдорда кредит олади. Бунинг учун эса жамиятга тегишли бўлган “HOWO” русумли юк машинасини гаровга қўяди.

 

Лекин кредитни ўз вақтида қайтаролмайди. Натижада Шеробод туманлараро иқтисодий суди жорий йил июнь ойида ижро ҳужжати чиқаради. Унга асосан қарздор жамиятдан банк фойдасига 334 миллион сўм ундириш белгиланади.

 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор жамиятга тегишли бўлган, гаровга қўйилган юк машинаси хатланади. Cўнг далолатнома ва тилхат асосида вақтинча сақлаш учун жамият раҳбарига қайтарилади.

 

Мазкур далолатнома ва тилхатга кўра, агар хатланган мулк қонунга зид равишда тасарруф этилса, жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш қайд этилган.

 

Шундан кейин ҳам жамият қарзини бартараф этишга  ҳаракат қилмагани сабабли гаровга қўйилган юк машинаси 250 миллион сўмга баҳоланиб, аукцион савдосига чиқарилиши керак эди. Аммо жамият раҳбари юк машинасини қасддан яшириб аукцион савдосига чиқаришга тўсқинлик қилади. Натижада, жамият раҳбарига Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилди.

 

Aввалроқ Бухорода қарздорларнинг машиналари, шунингдек, Қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси хатлангани ҳамда МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"