Жамият

Наманганлик аёл тунда босқинчиларга дуч келди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 сентябрь куни соат 03:00 ларда Чортоқ туманида йўл четида ўтирган вақтида, олдига “Nexia” русумли автомашинаси келиб тўхтаб, автомашинада бўлган уч нафар нотаниш шахслардан бири тушиб, қўлида бўлган 200.000 сўм пули бўлган сумкасини қўлидан тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманганлик аёл тунда босқинчиларга дуч келди

 

Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган A.Х.нинг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида бирга келаётган шериги, Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.И.лар содир этганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ Тошкентда 3 нафар номаълум шахс дорихона сотувчисига таҳдид қилиб, 15 миллион сўмини ўмариб кетгани, сурхондарёлик бир қатор  босқинчиларга чора кўрилгани ҳамда Юнусобод туманидаги бекатлардан бирида жойлашган дўконга ниқобланган икки нафар шахс қўлида пичоқ билан бостириб киргани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Наманганлик аёл тунда босқинчиларга дуч келди | Zamon.uz