Муқаддам судланган шахс қайта жиноят содир этди
Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро К.М. ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 4 октябрь куни соат 12:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган "Чорсу" деҳқон бозорида савдо қилаётган вақтида раста устида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик "Samsung Galaxy A3" русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Бу хақда Наманган ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан судланган, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, жарималардан 8 миллион қарзи бор фуқаро қўшнисининг автомобилини ўғирлаб кетгани ҳамда онлайн қиморда ютқазган йигит ўғирлик содир этгани ҳақида хабар берган эдик.







