Жамият

“Болалар пули” бола сонига қараб белгиланган. Бу қандай тартибда амалга оширилади?

Президент фармонида ҳар бир 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган фарзанд учун 250 000 сўм, ҳар бир  3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун 325 000 сўм пул миқдори берилиши белгиланганидан хабарингиз бор.

“Болалар пули” бола сонига қараб белгиланган. Бу қандай тартибда амалга оширилади?

 

 

Шунингдек, оиланинг ҳар иккинчи фарзанди учун қўшимча 150 000 сўмдан, учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанд учун 100 000 сўмдан пул маблағлари тайинланганди.

 

Энди унинг таҳлилини ҳавола қиламиз: агар оилада 4 нафар фарзанд яшаса ва улардан 1 нафари 3 ёшга тўлмаган бўлса, унда бу оилага янги тартиб бўйича 675 000 сўм миқдорида болалар нафақаси тайинланади. Агар оилада 2 ва ундан ортиқ 3 ёшга тўлмаган болалар бўлса ҳам шу тартиб амал қилади. Бунда пул суммаси мазкур кўринишда тақсимланади:

 

325 000 сўм – бу ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

150 000 сўм – бу 3 ёшга тўлмаган ёки ундан катта фарзанд учун;

100 000 сўм – бу 3 ёшга тўлмаган ёки ундан катта бўлган фарзанд учун;

100 000 сўм – бу 3 ёшдан кичик ёки ундан юқори бўлган фарзанд учун.

 

Жами пул миқдори 675 000 сўмни ташкил қилади.

 

Шунингдек, агар оилада 3 ёшдан катта бўлган 2 нафар фарзанд яшаса, уларга янги тартиб бўйича 400 000 сўм пул миқдори тайинланади. Бунда биринчи фарзанди учун 250 000 сўм, иккинчи фарзанди учун — 150 000 сўм.

 

Бундан ташқари, агар оилада 3 ёшдан катта бўлган 4 нафар фарзанд бўлса, уларга 600 000 сўм миқдорида болалар нафақаси тайинланади. Бунда 250 000 сўм 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган биринчи фарзанд учун, 150 000 сўм оиланинг иккинчи фарзанди учун ва 100 000 сўмдан оиланинг учинчи ва тўртинчи фарзандлари учун.

 

Бундан аввал кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга имтиёз белгилангани, Ўзбекистонда болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари оширилиши ҳамда аҳолининг айрим тоифаларига 500 минг сўмдан ёрдам берилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"