Жамият

Ургутда фуқаро  "опий" ва "героин! билан қўлга олинди

Самарқанд вилоят  ИИБ ЖҚБ  ходимлари  Ургут туманида шубҳа уйғотган  "Cobalt" русумли автомашина тўхтатиб,  туман ИИБ биносига олиб келди.

Ургутда фуқаро  "опий" ва "героин! билан қўлга олинди

Холислар иштирокида ҳайдовчи B.M. шахсий тинтув қилинган вақтида эгнидаги спорт кийими ўнг чўнтагидан 3 дона целлофан пакетга солинган оқ рангли, ўткир ҳидли, «героин» гиёҳвандлик моддаси, чап чўнтагидан 10 дона целлофан пакетларга алоҳида-алоҳида қилиб қадоқланган қора рангли «опий» гиёҳвандлик моддаси  ва 1 дона электрон тарози топилди. Аниқланган гиёҳванд моддалар ҳужжатлаштирилди. Текшириш жараёнида фуқаро B.M.дан  далилий ашё сифатида  олинган 3 дона целлофан бўлакларидаги «героин» гиёҳвандлик моддаси оғирлиги 2,96 граммга тенглиги, 10 дона целлофан бўлакларига қадоқланган  «опий» моддаси оғирлиги эса 8,69 грамм экани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан аввал Деновда тез ёрдам ҳайдовчиси катта миқдордаги гиёҳванд моддалар билан қўлга тушгани  ҳамда  Чирчиқда ярим тунда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб юрган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ургутда фуқаро  "опий" ва "героин! билан қўлга олинди | Zamon.uz