Ярим тунда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб юрган шахслар ушланди
Чирчиқ шаҳар "Aлишер Навоий" кўчасида тунги соат 01:30 да автомашинада шовқин солиб, аҳоли тинчлигини бузиб, баланд овозда суҳбатлашаётган 4 нафар шахснинг хатти-ҳаракатлари ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ППХ ходимларида шубҳа уйғотади. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.


Ходимлар томонидан олиб борилган суриштирув ва кўрилган чоралар натижасида ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди.
Текширув жараёнида уларнинг бир нафари — 25 ёшли T.С.нинг ёнида 20 дона "Тропикамид ва 126 дона "Регапен" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Ушбу дори воситалари гувоҳлар ёрдамида далилий ашё сифатида олиниб, Т.С.га нисбатан қонуний чора кўриш таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда гиёҳванд моддаларни сотаётган 66 ёшли шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







