Жамият

Тошкентда хавфли манёврларни бажарган "эркатой”лар жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентдаги кўчалардан бири бўйлаб хавфли манёврларни бажарган ҳолда ҳаракатланган "Lacetti" видеоси бўйича ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

Тошкентда хавфли манёврларни бажарган "эркатой”лар жавобгарликка тортилди

 

Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат 4 сентябрь куни соат 22:50 да Юнусобод тумани Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. 30 ёшли Ж.К. "Lacetti" автомобилида хавфли манёврлар билан, рухсат этилмаган бўлса-да транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ўрнатган ҳолда ҳаракатланган.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчи ушбу қоидабузарлик содир этилган кўчада хизмат олиб борган ЙПХ ходими З.Аҳмаджонов томонидан тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз қорайтирилгани ҳам аниқланган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган.

 

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-(кўзгусимон ва туси ўзгартирилган ойнали, шунингдек, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш), 128-(транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳалақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши), 135-(йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) ҳамда 194-моддалари (ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

 

"Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ Андижон шаҳрида турли хавфли “манёвр”лар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига ҳалақит берган фуқаронинг ушлангани, Жиззахда "Hyundai" ва "КамАЗ" иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани ҳамда Тошкентда қидирувда бўлган ҳайдовчи ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборгани  ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда хавфли манёврларни бажарган "эркатой”лар жавобгарликка тортилди | Zamon.uz