1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Жиззахда "Hyundai" ва "КамАЗ" иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида "Hyundai" юк машинаси тиркамасида юк автомобили олиб кетаётган "КамАЗ"га бориб урилиши натижасида ЙТҲ юз берди. Оқибатда, ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Жиззахда "Hyundai" ва "КамАЗ" иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

 

 

Маълум қилинишича, воқеа 20 сентябрь куни соат 00:55 лар атрофида Пахтакор тумани М-39 Тошкент — Термиз автомобиль йўлининг 957-километрида юз берган. Ҳайдовчи "КамАЗ-5410" юк машинасини бошқариб кетаётиб, белгиланган жойдан қайрилаётган вақтида ўша йўналиш бўйича ҳаракатланиб келаётган "Hyundai" юк машинаси "КамАЗ"нинг ён қисмига келиб урилган.

 

Оқибатда "Hyundai" юк машинасининг 25 ёшли ҳайдовчиси олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Қайд этилишича, ушбу ЙТҲга "Hyundai" ҳайдовчисининг чарчоқ аломатлари билан рулга ўтиргани сабаб бўлган.

 

Аввалроқ  Андижонда "ЗИЛ" юк машинаси ЙТҲга учрагани, Сирдарёда ухлаб қолган юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этганди. Шунингдек, Сурхондарёда "Damas" ҳайдовчиси юк машинага бориб урилиши оқибатида бир киши вафот этгани, Сариосиё туманида юк машинаси ва "Lacetti" иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани,  Қорақалпоғистонда Қозоғистон фуқароси ЙТҲга учраб, вафот этгани, ҳамда Қашқадарёда "Cobalt" машинаси "Lacetti" билан тўқнашиб ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика