Ўзбекистон

2021 йил Facebook, Google, Yandex, Apple  Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади?

Facebook, Google, Apple ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонга солиқ тўлади. Бу ҳақда “Spot.uz” Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига таяниб хабар тарқатди.

2021 йил Facebook, Google, Yandex, Apple  Ўзбекистонга қанча солиқ тўлади?

 

 

Унда айтилишича, учта йирик хорижий компаниянинг ўзи Ўзбекистон ғазнасига жами 14 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

 

Маълумотларга кўра, ўтган сентябрь ойида давлат ғазнасига Facebook - 7,6 миллиард, Google - 4,6 миллиард, Apple - 2,2 миллиард, Netflix - 331 миллион, Yandex - 256 миллион сўм ўтказган.

 

Шуни таъкидлаш керакки, 2020 йилнинг бошидан буён Ўзбекистонда сотиш жойи бўлган компаниялар ўз хизмат ва товарларини электрон шаклда сотса ҳам солиқ тўловчилар деб юритилиши шарт этиб белгиланган.

 

Давлат солиқ қўмитаси шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий Интернет компанияларга рўйхатдан ўтишга ва солиқ тўлашни бошлашга имкон берадиган ҚҚС бўйича офис яратган.

 

Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистонда доимий ваколатхона очмасдан жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ органларидан рўйхатдан ўтган. Улар орасида “Booking.com”, “Netflix International”, “Apple”, “Facebook”, “Yandex”, “Huawei” ва бошқалар бор.

 

Бундан аввал Ўзбекистоннинг ярим йиллик даромадлари миқдори маълум қилингани, солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахс жавобгарликка тортилиши ҳамда рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қатор ҳужжатларга ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин чиқди

Ёнғин соат 22:43 да қуршаб олинган, ҳозирда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Жиззах тиббиётида 180 кунлик тажриба: янги тиббий тизимдан нималар кутиляпти?

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини 180 кун ичида юқори технологияли ҳудудий референс марказга айлантиришга қаратилган «Жиззах-180» дастури ишга туширилди.

custom img

"Ўзбекгидроэнерго" тизимидаги 8 та объектга янги JAC автомобиллари топширилди

Янги транспорт воситалари тоғли ва мураккаб ҳудудларда хизмат кўрсатиш ишларини тезкор ташкил этишга хизмат қилиши билдирилди.

custom img

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

custom img

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

custom img

Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учрадими?

Олий суд Томди туман суди раиси вафоти юзасидан расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентдаги ёнғинда ҳалок бўлган ФВВ офицери Самарқандда дафн этилди

Дафн маросимида ФВВ раҳбарияти ва шахсий таркиби, марҳумнинг яқинлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Банкларнинг молиявий ҳолатини тиклаш режаларига қўйиладиган талаблар белгиланди

Банклар молиявий қийинчиликларга дуч келган тақдирда уларнинг фаолиятини тиклашга қаратилган режалар эндиликда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"