Тошкентда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди
Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ йўналишида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ва Мунис — ТҲАЙ кўчалари кесишмасида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар қилди.


2021 йил 14 октябрдан 15, 81, 93, 119-сонли автобус йўналишлари қуйидагича ҳаракатланади:
15-сонли автобус йўналиши — "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатидан Мунис, Фарғона йўли кўчалари, Қўйлиқ кўприк йўли остидан бурилиб олиб Жарқўрғон, Иззат, Бешариқ, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали "Дўстлик метроси" автошохбекатигача ва қайтиш йўналишидаги ҳаракати "Дўстлик метроси" автошохбекатидан Элбек, Авиасозлар, Бешариқ, Иззат, Жарқўрғон, Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатигача;
81, 93-сонли автобус йўналиши — "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ кўприк йўли остидан бурилиб, Фарғона йўли кўчаси орқали ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ва қайтиш йўналишидаги ҳаракати Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали "Қўйлиқ 1-мавзеси" автошохбекатигача;
119-сонли автобус йўналиши — ТҲАЙ кўчаси бўйлаб “Мебеллар дўкони” бекатигача қисқартирилган ҳолда ҳаракатланади.
Аввалроқ Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланиши Миробод туманидаги баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланиши маълум муддатга ёпилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







