Тухум нархи йил бошидан буён неча фоизга арзонлашгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси истеъмол нархлари кузатуви натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, сентябрь ойида тухум нархи август ойига нисбатан ўртача 2,4 фоизга қимматлашган. Йил бошидан буён эса ўртача 13,2 фоизга арзонлашган.
Шунингдек, пойтахт бозорларида тухумнинг ўртача нархи 900 сўмдан бошланади.
Бундан аввал истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашгани ҳамда Ўзбекистонда товар ва хизматлар 5 фоизга қимматлашгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







