Жамият

Қарздор хатланган "Malibu"cидан айрилиб қолишдан қўрқиб, қарзини тўлаб берди

Қидирувдаги машиси топилиб, хатланиш учун вақтинча автотураргоҳга жойлангандан сўнг қарздор фуқаро белигиланган суммани тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ хабар берди.

Қарздор хатланган "Malibu"cидан айрилиб қолишдан қўрқиб, қарзини тўлаб берди

 

 

Унда айтилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг жорий йил 16 февралдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.И.дан ундирувчи корхона фойдасига жами 56.2 миллион сўм қарздорлик белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, ижро иши юритуви қўзғатилган. Қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга иҳтиёрий муддат берилган.

 

Бироқ қарздор белгиланган суммани тўламагани сабабли ижро иши доирасида қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилган. Шунингдек, унга тегишли бўлган "Malibu" русумли транспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан қидирув эълон қилинган.

 

Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Урганч тумани ҳудудида ҳаракатланиб юргани аниқланган. Шундан сўнг, автоулов хатланган ва Урганч туманидаги автомашиналарни вақтинча сақлаш жойига олиб борилган.

 

Қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, қарз суммасини тўлаб берган. Ижро ҳаракатлари тўхтатилган.

 

Аввалроқ қарздорларнинг “Trailblazer” ҳамда “Nexia 3” русумли автоуловлари хатлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.