Жамият

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича низомга қисқача шарҳ

Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бунда “нафақа” деганда оилада яшовчи болалар назарда тутилган.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича низомга қисқача шарҳ

 

Низомга кўра, ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бола парвариши учун ҳар ой тўланадиган нафақа муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин. Яъни, гўдак 2 ёшга етгандан сўнг унга қаровчилар Низомда тасдиқланган моддий ёрдам тартибига ўтишлари мумкин.

 

Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади. Шу билан бирга, оиладаги энг кичик фарзанд 17 ёшдан ўтган бўлса, унда моддий сумма ўсмир 18 ёшга тўладиган ойнинг охиригача тўланади. Шунингдек, оиланинг ягона боласи учун ҳам мазкур тартиб амал қилади.

 

Низомга биноан, моддий ёрдам фарзанди йўқ оилаларга 6 ой мобайнида бериб борилади. Барча болалари 18 ёшдан катта хонадонлар ҳам шу тизим ва муддат жараёнида моддий таъминлаб борилади. Белгиланган мезон мос келадиган якка-ёлғиз фуқаролар ҳам белгиланган ярим йил давомида нафақа олишлари мункин.

 

Кам таъминланган оилалар учун тўланадиган нафақани олишда бир нечта талаблар ҳам мавжуд. Жумладан, оила жорий йилнинг 1 сентябридан ҳисоблаганда, тушадиган бир ойлик ўртача даромад ҳар бир оила аъзоси учун 440 минг сўмдан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб, оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаслиги лозим. Бу тартибдаги оила кам таъминланган деб эътироф этилади.

 

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан тайинланади. Бунда хонадон “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилилиши зарур.

 

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тегишли аризаларга асосан тайинланади. Бунда хонадон “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган оила деб тан олиниши керак.

 

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам ариза берувчи мурожаат қилган ойдан бошлаб тўланмайди. Тартиб кейинги ойдан амал қилади.

 

Қарорга кўра, кейинги йилнинг мартигача жисмоний шахсларнинг дала-томорқа ер майдонлари рўйхати шакллантирилади. Олинган тегишли маълумотлар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига тақдим этиб борилади.

 

Эслатма: Бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар учун бу тартиб амал қилмайди. Болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.

 

Бундан авал “Болалар пули”ни олиш оила аъзоларига тақсимланадиган ойлик даромадга боғлиқлиги, “Болалар пули” бола сонига қараб белгиланиши ҳамда Кам таъминланган оила фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.