Жамият

“ADM Jizzakh” МЧЖда 10 хилдаги енгил автомобиль йиғилмоқда

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамиятида автомобилларни йирик узелли йиғиш фаолияти йўлга қўйилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

“ADM Jizzakh” МЧЖда 10 хилдаги енгил автомобиль йиғилмоқда

 

Унда айтилишича, бу лойиҳанинг илк босқичи бўлиб, унинг қиймати 12 миллион доллардан зиёд. Айни вақтда заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 25 минг донани ташкил қилади.  Завод мултибрендли бўлиб, “КIA”, “Renault” ва “LADA” русумидаги 10 хил енгил автомобиль йиғилмоқда.

 

Бу машиналар юқори сифати, замонавий дизайни ва шинамлиги, тежамкорлиги, сервис хизматлари арзонлиги, бошқариш қулайлиги билан харидорларга маъқул бўлмоқда. Автомобилларга беш йиллик кафолат берилади. – дейилади хабарда.

 

Ҳозирда корхонада 250 нафар мутахассис фаолият олиб бормоқда.

 

2023 йилнинг биринчи чорагида лойиҳанинг ишга туширилиши режалаштирилаётган иккинчи босқичи иш кўламини янада орттиради. Мазкур даврга келиб кичик узелли ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Яъни, 314 турдаги бутловчи қисмларни ясаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш йўлга қўйилади.

 

“Натижада, завод қуввати йилига 100 минг донага чиқади. Шунингдек, 3 мингта янги иш ўрни яратилади”, – деб ёзилади ҳокимлик сайтида.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани, “Кia Узбекистан”  “К8” седанини сотишни бошлагани ҳамда "Renault" энди Ўзбекистон бозорига ҳам чиқарилиши ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“ADM Jizzakh” МЧЖда 10 хилдаги енгил автомобиль йиғилмоқда | Zamon.uz