энг долзарб

Ҳокимлар ҳам сайловда фаол иштирок этишди

Сайловолди жараёнлари қизғин паллага кирди.

Ҳокимлар ҳам сайловда фаол иштирок этишди

 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шайхонтоҳур тумани "Зафаробод" маҳалласида ташкил этилган 410-сайлов участкасида овоз бериб, президент сайловида иштирок этди.

 

 

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳридаги Давлат хизматлари маркази биносида ташкил этилган 10-сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

 

 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов участкасида биринчилар қаторида овоз берди.

 

 

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам мазкур участкага бориб биринчилар қаторида овоз берди.

 

 

 

Фарғона вилояти ҳокими сектор раҳбарлари билан биргаликда Фарғона шаҳри Шодиёна маҳалласидаги "Ишга марҳамат" мономарказида ташкил этилган 88-сайлов участкасида овоз берди.

 

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам биринчилардан бўлиб мамлакатимиз тараққиёти, тинч, осуда ҳаёт ва буюк келажак учун овоз берди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Навоий вилоятида ҳам кўтаринкилик ва фаоллик билан давом этмоқда. Вилоят ҳокими Қобул Турсунов отаси ва оила аъзолари билан биргаликда Кармана туманидаги 64-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

 

 

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ва бошқа сектор раҳбарлари Урганч шаҳридаги 28-сайлов участкасида овоз берди.

 

 

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида ўзи муносиб деб топган номзодга овоз берди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Жиззах вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда. Вилоят ҳокими Эргаш Солиев Ўзбекистоннинг келажаги учун овоз берди.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сектор раҳбарлари билан биргаликда Нукус шаҳри Сарбиноз маҳалла фуқаролар йиғинидаги транспорт техникуми биносида ташкил этилган 20-сайлов участкасида овоз берди.

 

Маълумот учун: ЕХҲТ парламентлар ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистон Президенти сайловига юқори баҳо берди.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этганди.

 

Бундан аввал Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов"Миллий тикланиш" демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова Учтепа тумани 116-мактабдаги 206-сайлов участкасида овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошгани, спортчиларимиз сайловда фаол қатнашгани ҳамда 126 ёшли Хувайдо момо ўзи танлаган муносиб номзодга овоз бергани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"