Ўзбекистон

Сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошди

Бугун Тошкент вақти билан соат 8:00 да мамлакатимиздаги 10 минг 760 сайлов участкасида Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш бошланди.

Сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошди

 

Юртимизнинг барча ҳудудларида, шунингдек, хорижда бўлиб турган юртдошларимиз давлатимиз келажаги учун муҳим танловни амалга оширмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг истиқболдаги тараққиёт векторини белгилаб беради.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Токиодаги дипломатия ваколатхонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси Президент сайловида энг биринчи бўлиб очилган бўлса, Америка Қўшма Штатларида бўлиб турган ўзбекистонликлар овоз бериш жараёнига якун ясайди.

 

Жорий сайловда сайловчиларнинг умумий сони 21,2 миллион нафардан ошди.

 

Маълумот учун: хорижий давлатларда тузилган 54 та сайлов участкасидаги сайловчилар рўйхатига жами 299 минг 780 нафар сайловчи киритилган. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 14—20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш ўтказилган бўлиб, унда хорижий давлатлардаги 120 минг 524 нафар сайловчи-ватандош иштирок этган.

 

МСК маълумотига кўра, унда 120,5 минг Ўзбекистон фуқароси иштирок этган.

 

Эслатиб ўтамиз, кузатувчилардан бири афғонистонлик Нури Ҳусайн Али, Тожикистонлик кузатувчи ҳамда Покистон мамлакати кузатувчиси Tezeen Akhtar Ўзбекистон Президенти сайлови борасидаги фикрлари билан бўлишганди.

 

Бундан аввал бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар учун эслатма, Президент сайловини ўтказиш бўйича 10 мингдан ортиқ сайлов участкаси тузилгани, Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келгани, сайлов бюллетенининг шакли ва матни тасдиқлангани ҳамда Туркманистонда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"