Жамият

Буюк Британия Орол билан боғлиқ янги лойиҳа учун 500 минг доллар ажратди

Бу Оролнинг ўзига хос биологик хилма-хиллигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Буюк Британия Орол билан боғлиқ янги лойиҳа учун 500 минг доллар ажратди

 

Буюк Британия “Возрождение ороли: Орол атрофида тадбиркорлик, табиатни асраш ва тараққиёт” лойиҳаси учун 500 минг доллар ажратди. Бу Darwin Initiative махсус грант дастури доирасида тақдим этилади.

 

Ушбу дастур ривожланаётган давлатларда қашшоқликни қисқартириш ва биологик хилма-хилликни асраш учун йўналтирилган. Унда Кент университети ҳузуридаги Даррель институти, Сайғоқларни қутқариш халқаро альянси, ФА Зоология университети ва Ўзбекистон   Экология қўмитаси иштирок этади.

 

Лойиҳа уч йилга мўлжалланган. Бу давр ичида Орол денгизидаги Возрождение ороли ва унинг атрофига алоҳида муҳофазаланадиган ҳудуд мақомини бериш режалаштирилган. Бу оролнинг ўзига хос биологик хилма-хиллигини, хусусан, йўқолиб кетиш хавфида бўлган сайғоқларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Шу билан бирга маҳаллий аҳолини, энг аввало, туризмни ривожлантириш орқали доимий даромад манбаи билан таъминлаш мўлжалланмоқда.

 

“Бу ташаббус ҳукумат, бизнес, хорижий ҳамкорлар ва маҳаллий аҳолининг биргаликдаги ҳаракатлари орқали минтақанинг иқтисодий ва экологик имкониятларини намойиш қилишга ёрдам беради. Мақсад – Оролбўйининг қайта тикланиш рамзига айлантириш”, – дейди лойиҳа раҳбари, Кент университети профессори Жозеф Булл.

 

Возрождение ороли – Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида жойлашган. 1940 йилда унинг ҳудудида “Бархан” ҳарбий биокимё лабораторияси қурилган.

 

Бундан аввал Қорақалпоғистонда браконьерлар қўлга олингани хабар қилинганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Буюк Британия Орол билан боғлиқ янги лойиҳа учун 500 минг доллар ажратди | Zamon.uz