Жамият

Қорақалпоғистонда кийикларни ўлдириб УАЗда олиб кетаётганлар ушланди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонаси давлат инспекторлари томонидан экологик ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш юзасидан Тахтакўпир тумани ҳудудида назорат тадбирлари амалга оширилган.

Қорақалпоғистонда кийикларни ўлдириб УАЗда олиб кетаётганлар ушланди

 

 

Ушбу тадбир давомида Тахтакўпир тумани "Дауқара" ОФЙ ҳудудида УАЗ русумли автомобил давлат инспекторларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан қочиб кетган. Давлат инспекторлари томонидан ушбу УАЗ русумли автомашина 35 км узоқликгача кузатиб келинган. Бу ҳақда Судочье-Ақпеткей давлат буюртма қўриқхонасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Айтилишича, ушбу автомашинадаги шахслар қочиш вақтида йўл бўйига кийикларни ташлаб, номаълум томонга яширинган.

 

Воқеа жойига Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Назорат инспекциясидан тезкор гуруҳ етиб борган.

 

Мазкур УАЗ русумли автомашина тезкор топилиб, ҳозирги вақтда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энди ҳайвонлар  қаттиқ ҳимоя қилинади: уларга нисбатан шафқатсизлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.