Спорт

Кумандан сўнг яна бир голландияликнинг “Барселона”дан кетиши аниқ бўлди

Ҳужумчи Люк де Ёнг қишки трансфер ойнасида “Барселона”ни тарк этиши мумкин.

Кумандан сўнг яна бир голландияликнинг “Барселона”дан кетиши аниқ бўлди

 

31 ёшли футболчининг трансферини талаб қилган мураббий Роналд Куман ишдан бўшатилганидан сўнг ҳужумчи энди клуб раҳбариятини қизиқтирмаслиги табиий. Каталонияликлар футболчини январь ойида бошқа клубга ўтказишга  ҳаракат қилади.

 

“Барселона” ёзда де Ёнгни “Севиля”дан ижарага олганди. Қоидага кўра, футболчи бир мавсумда бирданига учта жамоада ўйнай олмайди, бироқ де Ёнг бу йил “Севиля”да бирорта ҳам ўйин ўтказмаган. Шу сабабли бошқа клубга ўтиш барча томонларнинг розилиги билан амалга ошиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи бу мавсум “Барселона” сафида 6 ўйинда 1 та гол урди.

 

Аввалроқ Хави “Барселона”га бош мураббий бўлишга розилик билдиргани ва “Реал Мадрид” 1 январгача Мбаппени қўлга киритмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Жаҳон тожи учун кураш бошланди: Синдаров ва Гукеш ҳисобни тенг очколар билан бошлади

Жаҳон тожи учун кураш бошланди: Синдаров ва Гукеш ҳисобни тенг очколар билан бошлади

Синдаров ва Гукеш ўртасидаги баҳс жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш матч бўлди.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.