Жамият

Истанбулда фоҳишаликка мажбур қилинган аёл қутқарилди

Аёл Туркияга энагаликка деб, алдов йўли билан олиб кетилган.

Истанбулда фоҳишаликка мажбур қилинган аёл қутқарилди

 

Жорий йилнинг август ойида Н.Ш. фуқаро А. (Ўзбекистонда) ва Д. (Туркиядаги опаси) томонидан энагаликка алдов йўли билан Истанбулга олиб келинган ва фоҳишалик қилиш учун мажбур қилинган.

 

Уларнинг тузоғидан қочишга ҳаракат қилган Н.Ш. маҳаллий полиция томонидан ушланган.

 

Полиция участкасидан фуқаро Н.Ш.ни Д. исмли бошқа бир фуқаро олиб чиқиб, Н.Ш.га 500 АҚШ доллар микдорида қарз қўйган. Паспорт ва бошқа ашёларини олиб қўйиб Д. ҳам Н.Ш.ни фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

 

Жорий йилнинг 30 октябрь куни фуқаро Н.Ш. у ердан қочиб, Ўзбекистон консулхонасига келди.

 

Бош консулхона ва “Ўзбек аёллар ҳуқуқлари жамияти” (Ozbek Kadın Hakları dernegı) билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасига кўра, Н.Ш.га тегишли бўлган шахсий ашёлар ва ҳужжатлар қайтариб олинди ва ҳозирги вақтда юртдошимизни ватанга қайтариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилмоқда.

 

Аввалроқ, уч кишини Туркияга жўнатаётган аёл Тошкент аэропортида ушлангани ҳамда Тошкентда 359 нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани учун жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Истанбулда фоҳишаликка мажбур қилинган аёл қутқарилди | Zamon.uz