Тақиқланган ердан балиқ овлаётган икки фуқаро ушланди
Электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганларга чора кўрилади.

Жорий йилнинг 1 ноябридан 2 ноябрга ўтар кечаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Боёвут туман инспекцияси ходимлари томонидан тунги рейд тадбирлари ўтказилди. Унда Боёвут тумани "1-Боёвут" СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурда тунги 23-00 атрофида фуқаролар А.Т ва Ж.В. тақиқланган қурол — электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Бундан аввал Сирдарёда электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётганлар ушлангани ҳамда Тюменда ноқонуний ов жараёнида айиқ бир кишини ғажиб ташлаб, икки кишига оғир тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







