Дўкондан 8 минг доллар ва 8 миллион сўм пул ўғирлаган шахс ушланди
Номаълум шахс дўконга харидор сифатида кириб, ўғирлик қилди.

Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс дўконга харидор сифатида кириб, сотувчининг чалғиганидан фойдаланиб стол устидан 8 минг доллар ва 8 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган.
Кўрилган тезкор тадбир натижасида Гумонланувчи – 35 ёшли Х. Э. қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Навоийда 87,3 миллион сўмлик ичимлик суви қувурларини ўмармоқчи бўлган шахслар ҳамда Фарғонада пластик картадан пул ўғирлаган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







