Қашқадарёда автоҳалокат оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи Й.Ш. бошқарувида бўлган “Laсetti” русумли автомашинасида ЙТҲга учради.

Ҳайдовчи шу куни соат 06.45 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи Ғузор — Нукус — Бейнау автомобиль йўлида Қарши — Бухоро йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, йўлнинг 150-км.гa келганида бошқарувни йўқотган.
Оқибатда йўлнинг ҳаракат қисмини иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Ҳайдовчи олган тан жароҳатлар туфайли воқеа жойида вафот этган.
Аввалроқ Бўстонлиқда “Laсetti”нинг дарахтга бориб урилиши оқибатида йўловчи вафот этгани ҳамда уч қаватли кўприкдан "Matiz" тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







