Жамият

Маст йигит пул бермагани учун ҳайдовчини ўлдирган

Маълумотларга кўра, тунда спиртли ичимлик ичган йигит пул топиш мақсадида темир бўлаги ва пичоқ билан қуролланиб, автотураргоҳга келган.

Маст йигит пул бермагани учун ҳайдовчини ўлдирган

 

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Воқеа Тошкент вилоятида содир бўлган.  М.Д. исмли йигит «Cobalt» автомашинаси ҳайдовчиси А.К. билан Фарғона вилоятига боришга келишган.

 

Машина Тошкент–Фарғона йўналиши бўйлаб кетаётган вақт йигит Оҳангарон шаҳрида яшовчи танишидан буюм олиши кераклигини айтиб, ҳайдовчини Ангрен дарёси яқинига бошлаб борган. Шундан сўнг машинани тўхтатишни сўраб, кутилмаганда темир бўлаги билан А.К.нинг бош қисмига бир нечта зарба берган.

 

Кейин оғир жароҳатланган А.К.нинг чўнтагидаги 325 минг сўм пул ва Samsung A3 русумли уяли телефонини тортиб олган. Таҳдид билан қолган пулни қаерга яширганини сўраган. Жабрланувчи бошқа пули йўқлигини айтганидан сўнг йигит унинг бошига яна уриб, ўлдирган.

 

М.Д. жиноятини яшириш мақсадида ҳайдовчининг жасадини чакалакзор ичига ташлаган. Шундан сўнг автомашинани Ангрен дарёси бўйига ҳайдаб келиб, юкхона ва машина ташқи томонидаги қон доғини, ҳамда бармоқ изларини ювган. Кейин автомашинани ўзи вақтинча яшаб келаётган кўча бошига ташлаб кетган.

 

Бу жиноят 2020 йилнинг 5 январь санасида содир бўлганига қарамай, 2021 йилда жиноятчи қўлга олиниб, ҳукм ўқилди.

 

Келтирилишича, унга нисбатан 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

 

Аввалроқ, Қашқадарёда сомон талашиб поччасини ўлдириб қўйган шахс 18 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик. 

 

 

Мафтуна Режаббоева

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"