Президентнинг инаугурация маросими — Оман нигоҳида
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими демократик тамойилларга асосланган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилди.

Оманда нашр этиладиган "Asdaa Oman" газетаси бош муҳаррири Али ал-Ҳасаний Ўзбекистон Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришишига бағишланган тантанали маросим ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугун Ўзбекистон тарихидаги муҳим сиёсий воқеага гувоҳ бўлдик. Мамлакат Президенти лавозимига қайта сайланган Шавкат Мирзиёевнинг расмий инаугурация маросими демократик тамойилларга асосланган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилди.
Дунё ҳамжамияти Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро миқёсда илгари сураётган муҳим ташаббуслари, дўстлик ва тенг ҳуқуқли шерикликка асосланган ташқи сиёсати, мамлакат ва халқ равнақи йўлида олиб бораётган ички сиёсати, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида кўраётган чора-тадбирларини ҳақли равишда эътироф этмоқда.
Мен фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Президенти ва халқига ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этаман. Ўзбекистон ва Оман ўртасидаги муносабатлар бундан буён ҳам изчил ривожланиб, тараққий этишига ишонамиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилгани ҳамда инаугурацияси санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.







