"Сизлар билан, халқимиз билан бирга меҳнат қилишдан ҳеч қачон чарчамайман" — Шавкат Мирзиёев
Президент маърузаси ниҳоясига етди.


Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи якунида халқимизнинг ҳурмат-эътибори, ўзига билдирилган юксак ишончи учун яна бир бор самимий миннатдорлик билдириб, бундан буён янада катта куч-ғайрат билан меҳнат қилишини таъкидлади.
"Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан.
Мен учун бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқ.
Сўзимнинг якунида қалбимда, юрагимда бўлган эзгу тилакларимни изҳор этиб, айтмоқчиман:
Азиз ва мўътабар Ватанимиз ҳамиша омон бўлсин!
Халқимизнинг бахту иқболини, омадини берсин!
Барчамизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!
Улуғ ва пок ниятларимизни амалга оширишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!", — дея нутқини якунлади Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида ҳамда "қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади", дея таъкидлаганди.
Аввалроқ Президент қум бўронлари ҳақида тўхталгани, 2025 йилгача олий тоифали ўқитувчи ва шифокорлар ойлиги 1000 доллар бўлиши, Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилгани ҳамда инаугурацияси санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.







