Сиёсат

"Бу бизнинг қум эмас, қўшни давлатлардан келган. Лекин бу ҳодиса бизга сабоқ олиш учун етарли бўлиши керак" — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистонда кузатилган қум бўронлари ҳақида тўхталди.

"Бу бизнинг қум эмас, қўшни давлатлардан келган. Лекин бу ҳодиса бизга сабоқ олиш учун етарли бўлиши керак" — Шавкат Мирзиёев

 

 

Айни вақтда Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.

 

"Юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Буни куни кеча содир бўлган қум бўронлари ҳам яна бир бор тасдиқлади. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда.

Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим. 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш керак", — деди давлатимиз раҳбари.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев қонуний фаолият юритаётган барча журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида ҳамда "қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади", дея таъкидлаганди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 2025 йилгача олий тоифали ўқитувчи ва шифокорлар ойлиги 1000 доллар бўлиши, Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилгани ҳамда инаугурацияси санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи якунланди

Олий мартабали меҳмонни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе кузатиб қўйди.

custom img

Грузияда Алишер Навоий ҳайкали очилди

Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Ираклий Кобахидзе иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган декларация ва ўндан ортиқ меморандум ҳамда битимлар имзоланди.

custom img

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"