Сиёсат

"Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади" — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев тадбир давомида нутқ сўзламоқда.

"Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади" — Шавкат Мирзиёев

 

 

Айни пайтда Олий Мажлис Сенатининг янги биносида Президентликка сайланган Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.

 

"Келгуси беш йил учун устувор йўналишларни белгилаб олар эканмиз, ўтган даврда эришган ютуқларимиз билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ҳам танқидий нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилишимиз лозим. Нега деганда, ўз келажагини ўз қўли, ўз кучи билан яратишга бел боғлаган халқ ва миллат кечаги кундан тўғри сабоқ чиқариб, олдинга интилиб яшайди. 

Сайловолди учрашувларида мамлакатимиздаги ҳар бир шаҳар ва туманни ижтимоий-иқтисодий,  маданий ва маърифий ривожлантириш бўйича янги режалар туздик. 

Ҳозирги кунда ана шу таклифларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида дастурларни ишлаб чиқмоқдамиз ва уларни йиллар кесимида амалга оширамиз. Мен бундан беш йил олдин, яъни Президентлик фаолиятимни бошлаган илк кунларда айтган фикримни яна такрорлайман: менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ. 

Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар – бу фақат ўзимизни алдаш бўлади. Бу фақат ишимизга зиён етказади. 

Биз учун умумий ишимиз ва ҳаракатимизга фойда берадиган ғоя ва фикрлар, амалий таклиф ва ташаббуслар, аниқ натижалар керак. Бундан бошқа йўлни мен мутлақо қабул қилмайман", — Шавкат Мирзиёев.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев инаугурацияси санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"