Пойтахт кўчаларида гиёҳванд модда олиб юрган шахслар аниқланди
Гиёҳванд модда 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган холда топилган.

"Эркин" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга кириб келаётган "Lasetti" русумли автомобиль тўхтатилди. Холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи Т.Ининг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган 2 дона оқ қоғоз парчаларига солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.И ва аниқланган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Шу куни яна бир ЙПХ ходими томонидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилди. Ҳайдовчининг шахсий маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида махсус дастур орқали текширилганда фуқаро O.A. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2020 йил 21 октябрь кунидан буён қидирув эканлиги маълум бўлди.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро O.A. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ўта оғир жиноят содир этишда гумонланганаётган қидирувдаги эркак ушлангани ҳамда Тошкентда қидирувда бўлган ҳайдовчи ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборгани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева







