Жамият

Тошкентда қидирувда бўлган ҳайдовчи ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги кўчаларнинг бирида фуқаролар ва ЙПХ ходимлари ўртасида катта жанжал содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент ИИББ мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Тошкентда қидирувда бўлган ҳайдовчи ЙПХдан қочаётганида инспектор ва пиёдани уриб юборди

 

 

Маълум бўлишича, 30 сентябрь куни соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари хизмат давомида қидирувда бўлган (кўплаб тўланмаган жарималари туфайли қидирувга берилган) "Nexia-2" автомобилини кўриб қолиб, унга жезл ва ҳуштак ёрдамида тўхташ ҳақида ишора берган. Аммо ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

 

Қайд этилишича, ҳолат ҳақида маълумот рация орқали бошқа ходимларга етказилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ 4-батальони 2-мобил гуруҳи командири майор Рустам Исмоилов ва ЙПХ инспектори катта сержант Атабек Исмаилов "Lacetti" хизмат автомобилида қоидабузар ортидан йўлга чиққан. Ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттиргани сабаб уни мажбуран тўхтатишга қарор қилинган.

 

Бунёдкор ва Қатортол кўчалари кесишмасида ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан "Nexia-2" автомобили мажбуран тўхтатилган. ЙПХ ходими автомобилидан чиқишини кутган "Nexia" ҳайдовчиси яна ҳаракатни бошлаб, майор Рустам Исмоиловни уриб юборган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, пиёда ва бошқа транспортлар учун хавф туғдирган, шунингдек, пиёдалардан бирини туртиб кетган. Тез орада Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қоидабузар ҳайдовчини тўхтатган ва бошқа оғирроқ йўл-транспорт ҳодисасининг олди олинган.

 

Таъкидланишича, тўхтатилган автомобилнинг йўловчилари бўлган бир нечта аёл чиқиб, ЙПХ инспекторлари билан жанжал кўтарган.

 

Ҳайдовчи қашқадарёлик 24 ёшли Темур Ч. ва унинг йўловчилари – 21 ёшли Шаҳзода Ч., 39 ёшли Райҳон М., 44 ёшли Барногул М. ва 45 ёшли Боғдагул М. Чилонзор тумани ИИИО ФМБга етказилган.

 

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижалари бўйича қонуний чора кўрилади.

 

Аввалроқ Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотда судраб кетган ҳайдовчига чора кўрилганди. Шунингдек, Самарқандда юк машинаси ЙПХ ходимининг хизмат машинаси билан тўқнашгани, Сурхондарёда маст ҳайдовчи икки нафар ЙПХ инспекторини судраб кетгани, Тошкентда "Lacetti" ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай қочиб кетгани ҳамда Қашқадарёда ЙПХ ходимлари томонидан калтакланган фуқаролар қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.