Жамият

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

Эндиликда ҳар бир ҳудуд ва муассасаларда тиббий ускуналарга бўлган эҳтиёж аниқланади ва янгилари харид қилинади. Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади

 

 

Қарорга мувофиқ, давлат туман (ёки шаҳар) ва вилоят тиббиёт муассасалари учун 2021–2022 йилларда 100 млн. АҚШ долларигача йиллик 2 фоиз ставкада кредит маблағлари ажратилади. Бунда Молия вазирлиги талабномалари инобатга олинади ҳамда ажратиладиган сумма доллар эквиваленти билан миллий валюта шаклида бўлади.

 

Эслатма. Ушбу маблағлар талабномалар тақдим этилган санадан бошлаб 3 йил муддатгача берилади.

 

Шунингдек, маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномаларига қараб бюджет ссудаси сифатида ажратилади.

 

Эслатма. Маблағлар белгиланган ставкага кўра қайтариш шарти билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

 

Таъкидлаш керакки, тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилади.

 

Қарорда ёзилишича, энди ҳокимликлар ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари мутахассисларининг етакчи хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириши учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин.

 

Эслатма. Бунинг учун шартнома Марказда комплекс экспертизадан ўтказилиши зарур.

 

Аввалроқ ноябрь ойидан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг даволанишга келишларида транспорт харажатлари қопланиши, Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилиши ҳамда Мамлакатимизда янги фармацевтика университет фаолияти йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди. 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ҳудудларда тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади | Zamon.uz