Ўзбек сартароши Гиннеснинг рекордлар китобига киради
Машҳур ўзбекистонлик сартарош Шуҳрат Исматиллаев ўн соатда 100 кишининг сочини олишни мақсад қилди ва буни амалган оширди.

Бу натижа билан у Гиннеснинг рекордлар китобига кириши кутилмоқда.
Шуҳрат Исматиллаев 28 ёшда. Профессионал доираларда у сартарошлик бўйича халқаро чемпионатларнинг ғолиби сифатида танилган.
Шуҳрат Исматиллаев ўз фаолиятини Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги гўзаллик салонларидан бирида бошлаган. Бир йил ўтгач эса у касб маҳоратини ошириш учун Санкт-Петербургга боради. Исматиллаев 2018 йилнинг охиригача Россияда яшаб, меҳнат қилган.
Аввалроқ синов тариқасида 4 та ҳудудда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







