Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига анча бор — Ҳамид Карзай

Афғонистон собиқ президенти ИШИД хавфи ҳақида фикрларини баён этди.

Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига анча бор — Ҳамид Карзай

 

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай мамлакатдаги вазият юзасидан фикрларини билдирди. Бу ҳақда “Спутник Афганистан” хабар берди.

 

ИШИДнинг Кобул, Қундуз ва Қандаҳорда содир этган сўнгги терактлари ҳақида гапирар экан, Карзай Афғонистон мустаҳкам тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка эришиши учун катта йўлни босиши зарурлигини маълум қилган. Унинг фикрича, Афғонистонга ИШИД хориждан олиб кирилган, маданият, тарих ва дин билан умуман боғлиқ бўлмаган ҳодиса ҳисобланиб, у афғон халқига мутлақ бегона.

 

Собиқ президент афғон инқирозини ҳал этиш йўллари ҳақида ҳам гапириб ўтган. Унинг фикрича, мавжуд муаммоларни халқнинг сиёсий ҳаётда кенг иштирокини таъминлаш орқали ҳал этиш мумкин.

 

Шунингдек, у қўшни давлатлар ва жаҳон давлатларини афғон халқига ёрдам беришга чақирди. Карзай айниқса, ушбу вазиятда Эроннинг роли катта бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Аввалроқ Қатар эндиликда Афғонистонда АҚШ манфаатларини илгари суриши ҳамда Кобул аэропортида юзлаб афғонлар қолиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Украиналиклар Донбасснинг топширилишини ҳеч қачон кечирмайди — Зеленский

Украина президенти Донбасс ҳудуди бўйича келишувлар борасидаги позициясини маълум қилди.

custom img

Зеленский Лукашенкога қарши санкциялар жорий қилди

Чекловлар Беларус раҳбарининг Украинага киришини тақиқлаш, активларини музлатиш, савдо ва транзит операцияларини чеклаш, шунингдек, молиявий операцияларни амалга оширишни тақиқлашни ўз ичига олади.

custom img

Қирғизистондаги мадрасада Қамчибек Ташиевнинг соғлиғи учун дуо ўқилди

Аввалроқ Ташиев мамлакатни вақтинча тарк этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Ташиевнинг юқори лавозимда ишловчи синфдоши ҳам ишдан олинди

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ва яна 3 вазир лавозимидан олинган эди.

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига анча бор — Ҳамид Карзай