Жамият

Андижон тиббиёт институти магистри шифокорлар байрами куни автоҳалокатда вафот этди

Йўл-транспорт ҳодисаси талабалар институт маъмурияти талаби билан Бўстон тумани аҳолиси орасида сўровнома ўтказиб қайтаётганида содир бўлгани айтилмоқда.

Андижон тиббиёт институти магистри шифокорлар байрами куни автоҳалокатда вафот этди

 

Бу ҳақда "Kun.uz" сайти хабар берди. Кеча, 14 ноябрь куни Андижон вилояти Бўстон туманининг ўрмон хўжалиги ҳудудидаги катта йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани айтилмоқда.

 

Ҳалокатга учраган автомашинада Андижон тиббиёт институтининг 4 нафар талабаси бўлган. Улардан 3 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁМнинг Андижон вилоят филиалига ётқизилган. Бир нафари, институтнинг 2-курс магистри, 1991 йилда Жалақудуқ туманида туғилган Ш.А. вафот этган.

 

Манбанинг таъкидлашича, талабалар институт маъмурияти талаби билан Бўстон туманига бориб, аҳоли ўртасида “Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини ўрганиш бўйича” сўровнома ўтказган. Ҳодиса айнан мазкур сўровномадан қайтаётганда содир бўлган.

 

 

“Магистрлар Тиббиёт институти маъмурияти томонидан дам олиш кунларида аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш учун мажбурланмоқда. Мана оқибатда, гулдек нобуд бўлди”, — дейди Тиббиёт институти ходими.

 

Талабаларнинг дам олиш кунларида сўровнома ўтказиш учун юборилаётганини вилоят соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритувчи бир нечта манба тасдиқлади.    

 

Kun.uz мазкур масала юзасидан суриштирув ўтказишга киришди, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон давлат тиббиёт институтининг 3 нафар талабаси ЙТҲ оқибатида вафот этганди. Шунингдек, Сурхондарёда “Matiz” ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юборгани ҳамда “Халқ сўзи” газетаси журналисти ЙТҲга учраб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"