Туркияда ҳайкалторош рассомларнинг халқаро пленери бўлиб ўтди
Истанбул шаҳри Малтепе туманида ҳайкалтарошлик симпозиуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассом, санъатшунос ва ҳайкалтарошлар – Иброҳим Валихўжаев, Джураева Насима, Улаш Ураков, Норхўроз Қурбонов, Тўлаган Ёрқулов иштирок этди.

Мазкур тадбир Туркия телеканналарида ёритилди. “CNN Türk” телеканали хабарига кўра, ушбу санъат асарлари Истанбул Малтепе туманининг турли маҳаллаларида муносиб кўрилган жойларда ўрнатилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси, рангтасвирчи рассом Иброҳим Валихўжаев истиқболдаги лойиҳалар ҳақида шундай дейди:
“Санъат – дўстлик кўпригидир. Дўст, қардош бўлган икки ўлка - Ўзбекистон ва Туркиянинг бир-бирига яқин бўлиши, мана шундай симпозиумда қатнашиб, биргаликда ижод қилиш бизни мамнун этади. Келгусида ҳали кўплаб ижодий лойиҳаларни амалга ошириш режамиз бор.

Ушбу симпозиумда Туркия, Ўзбекистон, Грузия ва Россия давлатининг машҳур ҳайкалтарошлари иштирок этди.
Бундан ташқари, унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг раиси Иброҳим Валихўжаев, уюшма аъзолари - ҳайкалтарошлар Улаш Ураков, Норхўроз Қурбонов, Тўлаган Ёрқулов ва санъатшунос Жўраева Насима иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Турк дунёси иқтидорли болалари фестивали бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







