Туҳмат жазосиз қолмади. Андижонлик келинчакка суд ҳукми ўқилди
Андижонда 5 эркак томонидан зўрланганини айтган келинчак туҳмат қилган деб топилди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг хабар қилишича, туҳмат қилган келинчакка нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Судланувчи О.О. ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилди ва унга 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Суд қарорига кўра, О.О. сутканинг соат 22:00дан соат 06:00гача бўлган вақтда яшаш жойидан чиқиши чекланди. (касалхонада тиббий муолажа (ёрдам) олиш вақти истисно этилади). Унга озодликни чеклаш жазосини ўташи белгиланди ва жазони ўташ даврида қуйидаги қўшимча тақиқ (чеклаш)лар юклатилди.Андижон туман ИИБнинг рухсатисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, вилоят ҳудудидан ташқарига чиқмаслик белгиланди ҳамда озодликни чеклаш жазосини ижросини назорат қилиш туман ИИБ бошлиғи зиммасига юклатилди. Судланувчига нисбатан қўлланилган шахсий кафиллик эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилиш белгиланди.
Аввалроқ, 11 ёшли бола икки йил давомида амакиси томонидан зўрлаб келингани ҳамда метрода 13 ёшли қизга тегaжоғлик қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







