Жамият

Хоразмда валютафуруш фирибгар қўлга олинди

Унинг ёнида 41 316 АҚШ доллари, 17 000 россия рубли ва 62,7 миллион сўм бўлган.

Хоразмда валютафуруш фирибгар қўлга олинди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

 

Аниқланишича, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро С.А. фуқаро И.дан жами 3 000 АҚШ долларини ҳар бир АҚШ долларини 10 700 сўмдан ҳисоблаб, 32,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланди.

 

Қайд этилишича, тадбир давомида унинг ёнида бўлган 41 316 АҚШ доллари, 17 000 россия рубли ва 62,7 миллион сўм ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қонунни бузган валютафурушнинг “бозори” ўхшамагани, Тошкентда сохта долларга телефон сотиб олган фирибгар ушлангани ҳамда Тошкент вилоятида қалбаки пул тайёрлаган шахслар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Хоразмда валютафуруш фирибгар қўлга олинди | Zamon.uz