91,7 грамм марихуана олиб юрган шахс ушланди
Гиёҳванд воситаси ўттиз икки дона гугурт қутига жойлаштирилган.

Қашқадарё вилоятида ИИБ, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳар, «Тепарлик» МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир доирасида бир фуқаронинг ҳатти -ҳаракатлари тадбир иштирокчиларида шубҳа уйғотди. Унинг ёнида бўлган нарса ва буюмлар кўздан кечирилди. Суриштирувлар давомида ушбу фуқаро Шаҳрисабз тумани «Ҳисор» МФЙда яшовчи A.У. эканлиги маълум бўлди. Қўлидаги елим пакет ичидан ўттиз икки дона гугурт қутига жойлаштирилган марихуана гиёҳвандлик воситаси ва олти дона қоғоз парчаларига ўралган «кўкнори» ўсимлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, Ховос туманида қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқлангани ҳамда Тошлоқда томида марихуана сақлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







