Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди
Мазкур янги тартибни белгилаш тўғрисидаги ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.
Унга кўра, эндиликда якуний давлат аттестация синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида, яъни 3 йил давомида ўз аризасига мувофиқ 2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган тақдирда кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга эди. Мазкур ҳолат талаба учун бирмунча қийинчиликлар туғдирган. Жумладан, бир йиллик қимматли вақтини йўқотган.
Эндиликда талабалар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имконияти яратилди.
Аввалроқ узлуксиз таълим тизимида бир нечта чет тилини ўрганиш концессияси тасдиқлангани ҳамда 6-синфдан аъло баҳога ўқиган ва хулқи яхши бўлган ўқувчилар ОТМга имтиҳонсиз кириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев







